Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон-Хитой бизнеси ҳамда таълим муассасалари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди
2019-03-25 | Иқтисодиёт
20 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Ўзбек-Хитой савдо ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон-Хитой бизнеси ҳамда таълим муассасалари вакилларининг учрашуви ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, шунингдек, Ўзбек-Хитой савдо ассоциацияси, Ўзбек-Хитой таълим ва тадқиқот маркази, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, “Euroasia Insurance” Ўзбекистон-Швейцария суғурта компанияси, Ўзбекистон қандолатчилар уюшмаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида Ўзбек-Хитой савдо ассоциацияси фаолияти ҳақида тақдимот, бизнес-таълим ва тижорат соҳасида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбек-Хитой савдо ассоциацияси ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама меморандумлар имзоланди. Булар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, “Euroasia Insurance” суғурта компанияси, Ўзбекистон қандолатчилар уюшмаси.
Тадбир якунида, жорий йилнинг февраль-март ойлари мобайнида ўтказиб келинган “Мутахассислар учун хитой тили асослари” курси тингловчилари учун элчихона томонидан очиқ дарс ўтказилди ва курсни муваффақиятли тамомлаган тамомлаган тингловчиларига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси