Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда “Қизларжон” саммити ўз ишини бошлади

2019-03-25 | Жамият

Жорий йилнинг 23 март куни Самарқанд шаҳрида “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ўз ишини бошлади.

26 мартга қадар давом этадиган саммит Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилди.

Саммит ишида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 14-18 ёшдаги жами 140 нафар қизлар иштирок этмоқда.

Мазкур тадбир иштирокчилари “Қизларжон” клуби координаторлари, халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари, ҳунармандлик, АКТ соҳаси билан шуғулланаётган ўқувчи-қизлар, инновацион ғоялар муаллифлари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ёшлар иттифоқи сардорлари ҳамда профилактик ҳисобдаги тарбияси яхшиланаётган қизлардан иборат.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар жамоани шакллантириш ва жамоа бўлиб ишлаш кўникмалари, ўзига бўлган ишончни ошириш бўйича психологик тренингда ўз билимларини оширди.

Кейин эса АҚШлик тренер Лаура Вульфнинг “Ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиш ва муаммоларни енгиш” мавзусидаги маҳорат дарсида қатнашди.

Кун якунида қизлар Самарқанд вилояти мусиқали драма театрига ташриф буюрди ҳамда театр ва кино санъати усталари иштирокида “Маданият ва санъат соҳасида хотин-қизларнинг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати ва маҳорат дарсида иштирок этди. “Она юраги” спектакли намойиши барчага манзур бўлди.

Иштирокчилар саммит доирасида гуруҳларга бўлинган ҳолда маҳаллий ва хорижий экспертлар томонидан ташкил этилган психологик тренинглар, маҳорат дарслари, ҳунарманд ўқувчи-қизлар маҳсулотлари савдо-ярмаркасида қатнашади.

“Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ўз ишини давом эттирмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться