Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиё енгил атлетика ассоциацияси раҳбари МОҚда қабул қилинди

2019-03-25 | Спорт

Жорий йилнинг 24 март куни пойтахтимизда I халқаро Тошкент ярим марафони ўтказилди. Ушбу нуфузли спорт анжуманида жаҳоннинг 28 мамлакатидан келган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Қолаверса, Тошкент ярим марафонига Осиё енгил атлетика ассоциацияси президенти Дахлан Ал-Ҳамад ҳам ташриф буюрди.
 

Сир эмаски, юртимиз енгил атлетикачилари Осиёда ўз ўрнига эга. Хусусан, сўнгги Рио олимпиадасида ҳам мамлакатимиз делегациясида айнан енгил атлетика йўналишида энг кўп лицензия қўлга киритилган эди.

Ўзбекистонда спорт қироличаси деб аталмиш енгил атлетикани янада ривожлантириш ҳамда халқаро ташкилот билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё енгил атлетика ассоциацияси (ОЕАА) президенти Дахлан Ал-Ҳамадни қабул қилди.

Музокара давомида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистонда енгил атлетика спортини янада ривожлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

“Охирги пайтларда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳам ислоҳотларга муҳтож бўлиб қолганди. Шу мақсадда бундан бир неча ой муқаддам мамлакат енгил атлетика федерацияси раҳбарлигига Андрей Абдувалиевни олиб келдик. Ўйлайманки, унинг бой тажрибаси юртимизда ушбу спорт турини янги босқичга олиб чиқади. Мақсадимиз – Токио-2020 олимпиадасида енгил атлетика бўйича максимал даражада лицензия олиш ва мусобақада рекорд ўрнатиш”, – дейди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида ОЕАА президенти Дахлан Ал-Ҳамад жаноблари ҳам юртимизда олиб борилаётган барча соҳадаги ислоҳотларга ижобий фикр билдириб ўтди.

“Ўзбекистонни ислом ва спорт мамлакати деб биламан. Бугун Тошкентда ўтган марафонни кузатиб, ундаги илиқлик, иштирокчилардаги спортга бўлган қизиқишни кўриб қувондим. Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Осиёда ўз ўрни ва мавқейига эга. Умид қиламанки, юртингиз атлетлари жорий йилги жаҳон чемпионати ва Токио олимпиадасида муносиб иштирок этишади”.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов мартабали меҳмонга Ўзбекистон енгил атлетика бўйича қитъа миқёсидаги турли мусобақалар, семинарлар ва Конгрессларни юқори савияда ўтказишга тайёр эканлигини таъкидлаб, жорий йил сентябрь ойида ўтадиган дунё биринчилигидан сўнг Самарқанд ва Бухорода халқаро семинарга мезбонлик қилиш таклифини илгари сурди.

Манба: ЎзА

Поделиться