Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия вазирлигида давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

2019-03-19 | Иқтисодиёт

Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш соҳасида халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

2019 йилнинг 15 март санасида Молия вазирлигида Осиё тараққиёт банки кўмагида Молия вазирлиги томонидан жалб этилган халқаро даражадаги маслаҳатчи Питер Трепт билан манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакиллари (масъул ходимлари) ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро маслаҳатчи учрашув иштирокчиларини давлат харидларини ривожлантириш бўйича халқаро тажриба билан таништирди ва Ўзбекистон Республикасининг давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик асосларини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини тақдим этди.

Йиғилишда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва қонуности ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари ва давлат харидлари тизимини ривожлантириш бўйича олдинда турган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Молия вазирлиги халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ва давлат харидлари соҳасидаги қонуности ҳужжатларига халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрламоқда.

Маълумот учун: Питер Трепт Буюк Британияда туғилган, мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос, давлат харидлари соҳасида фан доктори. Жаноб Трепт дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларида кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган давлат харидлари соҳасидаги халқаро эксперт ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться