Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ОПEК Халқаро ривожланиш фондининг имтиёзли кредити ҳисобига Наманган вилоятида лойиҳа амалга оширилади
2019-03-25 | Иқтисодиёт
2019 йилнинг 22 март куни Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПEК) қошидаги Халқаро ривожланиш фонди (ОФИД) Бошқарувчилар кенгаши томонидан Янгиқўрғон туманининг 22 та аҳоли пунктлари ва қисман Наманган шаҳрини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган умумий қиймати 54 млн. АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳанинг тасдиқлангани тўғрисида Ўзбекистоннинг Австриядаги Элчихонаси хабардор қилинди.
Лойиҳанинг 2020-2025 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган. Натижада Наманган вилоятининг 200 мингдан ортиқ асосан қишлоқ жойларида яшовчи аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.
ОПEК ОФИДнинг кредити беш йиллик имтиёзли муддат билан 20 йилга берилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги