Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи ишлар вазирлигида йиғилиш

2019-03-25 | Сиёсат

2019 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев ТИВда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига қилган ташрифи чоғида берган топшириқларини хориждаги дипломатик ваколатхоналар томонидан бажарилишининг амалий жиҳатларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Ҳисоб палатаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари ва Хоразм вилояти ҳокимлиги раҳбарлари иштирок этди.

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистони, Малайзия ва Туркманистондаги Элчилари видеоалоқа орқали Хоразм вилоятидаги хорижий капитал иштирокидаги ва замонавий технологиялар жалб қилинган аниқ инвестицион лойиҳалар бўйича ҳисобот бердилар.

Йиғилишда вилоятга тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини ошириш ва бунинг учун зарур шароитларни яратиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться