Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бутунжаҳон сув куни муносабати билан “Ўзбекистонда сув ресурслари ва улардан фойдаланишнинг долзарб масалалари” мавзусида анжуман ўтказилди

2019-03-20 | Жамият

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 22 март – Бутунжаҳон сув куни муносабати билан “Ўзбекистонда сув ресурслари ва улардан фойдаланишнинг долзарб масалалари” мавзусида анжуман ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда БМТнинг Тараққиёт дастури, Осиё тараққиёт банки, Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг мамлакатимиздаги филиали, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, соҳа мутахассислари ва олимлар иштирок этди.

БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1992 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган анжуманида она сайёрамизда сув ресурсларидан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бутун жаҳонда сув ресурслари кунини нишонлаш ғояси илгари сурилган эди. 1993 йил 22 февралда мазкур ташкилотнинг резолюцияси қабул қилиниб, 22 март – Бутунжаҳон сув куни, деб эълон қилинди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу муҳим санани ҳар йили инсоният ҳаёт кечириши учун зарур бўлган сувни муҳофаза қилишга қаратилган ҳар хил шиорлар остида ўтказиш анъанага айланган. Масалан, ушбу байрам турли йиллар давомида “Сув ресурслари XXI аср учун”, “Сув ва барқарор ривожланиш”, “Табиат ва сув” каби шиорлар остида ўтказилган. Жорий йилги байрамнинг мавзуси эса “Сув муаммоси – жамият муаммосидир. Унинг ечими ҳеч кимнинг назаридан четда қолмаслиги керак” деб номланган.

– Республикамизда фойдаланиладиган сув ресурсларининг 80 фоиздан ортиғи қўшни мамлакатлар ҳудуди орқали кириб келади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги етакчи мутахассиси Исомиддин Акромов. – Шу жиҳатдан олиб қараганда, Марказий Осиё давлатлари орасида энг кўп аҳоли истиқомат қиладиган Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўп жиҳатдан, бошқа минтақаларда бўлгани каби табиий ресурсларга, хусусан, сувга боғлиқ. Қолаверса, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари, жумладан, аграр соҳанинг ривожланишини ҳам сув ресурсларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айни пайтда жойларда суғоришнинг инновацион технологияларидан фойдаланиш тизимига ўтилмоқда. Республикамизда 43 минг гектар ер майдони томчилатиб суғорилаётган бўлиб, 2025 йилгача бу рақам 200 минг гектарга етказилади.

Соҳа олимлари сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, кадрлар тайёрлаш тизимини яхшилаш, сув ресурсларини бошқаришда инновацион усулларни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларни янада кенгайтириш зарурлиги хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Поделиться