Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Корея делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди
2019-03-20 | Иқтисодиёт
Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида Корея делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирга Молия вазири ўринбосари Ё. Турсунов, Пенсия ва ижтимоий жамғармалар халқаро ассоциацияси директори ўринбосари Э. Куанўшев, Корея Республикаси Миллий пенсия хизмати бўлим бошлиғи Джоун Ил Хо бошчилигидаги Корея делегацияси, шунингдек, Пенсия жамғармаси ва Молия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этишди.
Учрашувда мамлакатимизнинг пенсия тизимида информацион технологияларнинг ўрни, пенсия тайинлаш жараёнини оптималлаштириш бўйича олиб борилаётган ва режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Пенсия таъминоти тизими ислоҳ қилиш Концепцияси лойиҳасида назарда тутилган бандлар ҳам муҳокама қилинди. Томонлар келажакда ҳам бирга ишлаш бўйича ўзаро келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги