Қарши шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан 1999-2000 йилларда таваллуд топган йигит-қизлар ўртасида ўтказилган чемпионатда 400 нафарга яқин полвон 16 вазн тоифасида ўзаро баҳслашди.
Мамлакат биринчилигининг ўғил болалар ўртасидаги беллашувларида Акром Бўронов, Шоҳруххон Бахтиёров, Жалолиддин Бойназаров, Жалолиддин Қурбонмуродов, Шаҳобиддин Ҳамроев, Асад Обидов, Бобур Ваджиев, Дилшодбек Йўлдошев ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлди.
Қизлар ўртасида Кўҳинурбону Икромова, Юляна Махсетбаева, Шоҳиста Анорова, Рината Илматова, Ибодатхон Агажонова, Фарангиз Холмуродова, Шоҳиста Назарова, Сита Қадамбоева шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олдилар.
Ж.Тошхўжаев, ЎзА
Манба: ЎзА