Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

2019-03-20 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 март куни бугун Президент ваколатларини зиммасидан соқит этиш тўғрисида эълон қилган Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев бир-бирларини самимий қутлаб, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб, кўп қиррали сермаҳсул ҳамкорлик кенгайиб бораётганини алоҳида мамнуният билан таъкидладилар.

Ўзбекистон Президенти узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари учун мустаҳкам пойдевор яратишга қардош Қозоғистоннинг Биринчи Президенти қўшган ҳиссани юксак баҳолади ва чуқур миннатдорлик билан қайд этди.

Мулоқотда Нурсултон Назарбоев раҳбарлигида замонавий бозор иқтисодиётига эга давлат барпо этилгани таъкидланди. Тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик таъминланди, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси мустаҳкамланди. Бугун Қозоғистон дунёнинг 50 ривожланган давлатлари сирасига киради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва Қозоғистон халқига хизмат қилиш йўлида муваффақиятлар тилади.

Томонлар давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться