Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Пневматик кардиодилататор ишлаб чиқилди
2019-03-19 | Фан
Тиббиёт олимлари томонидан кардиоспазмнинг ҳамда III-IV даражали кардия ахалазиянинг ўтказиб юборилган шаклларида кардиоэзофагеал оралиқнинг атравматик дилатасияси (кенгайтирилиши)ни амалга ошириш имконини берувчи пневматик кардиодилататор конструкцияси ишлаб чиқилди.
Кардиодилататор таркибига силикондан ясалган ҳамда канали ҳаво узатиш учун хизмат қиладиган найча кўринишидаги зонд, ушбу найчага уланган, гантель шаклига эга бўлган ҳамда кенгаядиган кўп қаватли баллон киради, бунда баллоннинг ички ва ташқи қатламлари силикондан, ўртадаги арматуралайдиган қатлам эса қалин синтетик матодан бажарилган. Зонд учи тиқин кўринишидаги рентгеноконтраст тамға билан ёпилган. Зонд ҳаво узатиш каналида жойлаштириш учун мўлжалланган металл сим билан таъминланган. Симнинг бир учи рентгеноконтраст тамага тиралиб туради, бошқа учи эса зонддан ташқарига чиқиб туради.
Муаллифлар Низамходжаев Зайниддин, Лигай Руслан, Шагазатов Дониёр ва Сой Алексей, Нигматуллин Эльнарларга яратган қурилмалари учун FAP 01357 рақамли патент олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги