Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Гулистон давлат университетида Россия университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастури очилади
2019-03-19 | Таълим
2018 йилнинг 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан юртимизда биринчи маротаба Ўзбекистон-Россия таълим форуми ўтказилган эди.
Мазкур форум доирасида Гулистон давлат университети Россиянинг Қозон федерал университети билан ”2+2” қўшма таълим дастурини очиш бўйича шартнома имзоланган эди.
Шартнома бўйича 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Гулистон давлат университетида очилиши кутилаётган қўшма таълим дастурлари бўйича музокаралар ўтказиш ва ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида Гулистон давлат университети делегацияси 2019 йилнинг 14 март куни Россиянинг Қозон шаҳрига жўнаб кетишди. Делегацияга университет ректори М.Т.Ходжиев раҳбарлик қилмоқда.
2019 йилнинг 15 март санасида Гулистон давлат университети делегацияси Қозон федерал университети ректори И.Р.Гафуров бошчилигидаги Қозон федерал университети делегацияси билан музокаралар ўтказди. Унда Қозон федерал университетининг салоҳияти, бугунги кундаги мавжуд таълим йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Ҳамкорликнинг кейинги босқич масалалари муҳокама этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги