Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Маданият вазирининг навбатдаги ижро интизоми бўйича йиғилиши
2019-03-19 | Маданият
Жорий йилнинг 18 март куни Маданият вазирлигида навбатдаги ижро интизомининг бажарилиши бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда асосан Бахтиёр Сайфуллаев Давлат Раҳбари ва Ҳукуматимизнинг топшириқлари асосида бажарилаётган ишларни таҳлил қилди.
Барча вазирликнинг марказий аппарати ходимлари, шу билан бирга, тизим ташкилотларининг раҳбарлари ўз йўналиши бўйича амалга оширилаётган ишларни ҳисоботини беришди. Ижро интизомини ўз вақтида бажармаган раҳбарларга нисбатан интизомий жазолар қўлланилди.
Ўз вақтида ижро этилган ҳар бир ҳужжат амалдаги жараённи унумдорлигига олиб келиши аниқ.
Шунингдек, Маданият вазири ўз нутқида Корея, Малайзия ва Сингапур давлатларида бўлган хизмат сафари таассуротлари билан ўртоқлашди. У давлатларда келишилган ҳамкорлик келишувлари масалалари юзасидан маълумот бериб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги