Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вашингтон шаҳрида савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2019-03-19 | Иқтисодиёт

2019 йилнинг 13 март куни Вашингтон шаҳрида АҚШ бизнес ҳамжамияти вакиллари учун брифинг бўлиб ўтди. Унда компаниялар, ноҳукумат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, АҚШ Савдо вазирлиги, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчиси Жавлон Вахабов, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси (АЎСП) раиси Керолин Лемм, шунингдек, таниқли мутахассислар Фредерик Старр, Сванте Корнелл ва Мамука Сирателли нутқ сўзладилар.

Иштирокчилар Ўзбекистон иқтисодиётининг сўнгги ютуқларини, жумладан, Лондон фонд биржасида евробондлар жойлаштирилиши, Moody’s, Fitch​ ва S&P​ каби етакчи кредит агентликлари рейтинглари олиниши, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ЕҲТТ) таснифи бўйича мамлакат мавқейини ошириш, 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция лойиҳасида кўзда тутилган инвестицияларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни муҳокама қилдилар.

Профессор Фредерик Старр Ўзбекистондаги сиёсий ислоҳотлар, республикада оммавий ахборот воситалари ва халқ қабулхоналари тармоғи орқали жамоатчилик назорати механизмлари шаклланиш жараёни, шунингдек, мамлакат ҳаётида парламент ва сиёсий партиялар ролининг мустаҳкамланиши тўғрисида маълумот берди.

Машҳур америкалик эксперт Сванте Корнелл ўз маърузасида Ўзбекистондаги ислоҳотлар бутун минтақадаги ўзгаришларнинг катализатори бўлганлиги ҳақида маълумот берди. Унинг нутқида Марказий Осиёда дўстлик ва ўзаро тушуниш муносабатларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшган Тошкент ташаббусларининг аҳамияти алоҳида қайд этилди.

АҚШ ишбилармон доиралари вакилларида Мамука Сирателлининг Ўзбекистонда иқтисодий соҳадаги ислоҳотларга бағишланган нутқи алоҳида қизиқиш уйғотди. Мутахассис АҚШ компанияларига мамлакатда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берди. У республикада сўнги йилларда тижорат банкларининг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлиги сезиларли кенгайгани; мамлакатда Жаҳон савдо ташкилотига киришга қаратилган ислоҳотлар; хорижий инвесторлар билан фаол ҳамкорликни кенгайтириш орқали ишсизлик даражасини пасайтириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар каби ижобий омилларни Ўзбекистон бозорига киришни истаган компаниялар инобатга олиши зарурлигини қайд этди.

Брифинг якунида АЎСП раиси Каролин Лемм билан жорий йилнинг октябрь ойида Вашингтон шаҳрида қишлоқ хўжалиги, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, юқори технологиялар, тиббиёт, транспорт ва бошқа соҳалардаги етакчи АҚШ компаниялар иштирокида Ўзбекистон-АҚШ бизнес форумини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Профессор Фредерик Старр билан АҚШда Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва ўзгаришларга бағишланган брифингларни ташкил этиш амалиётини давом эттириш, хусусан, бундай тадбирлардан бирини АҚШ Конгресси аъзолари учун Капитолий тепалигида ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

АҚШ Савдо вазирлиги вакиллари билан суҳбатда июнь ойида Ўзбекистонга АҚШ компанияларининг савдо миссиясини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. АҚШ компаниялари вакиллари Ўзбекистон бозорида ўзларининг иштирокини кенгайтириш ниятида эканликларини, етакчи халқаро банклар вакиллари эса бу интилишларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини изҳор этдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться