Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзархив” агентлиги делегацияси Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат архивларига ташриф буюрдилар

2019-03-18 | Жамият

Жорий йилнинг 11-13 март кунлари Туркия Республикасининг Истамбул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги ва Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат архивлари бош дирекцияси ўртасида 2019-2020 йилларда маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир келишувларни амалга оширилишини таъминлаш бўйича АМАЛИЙ ХАРАКАТЛАР РEЖАСИни имзолаш ҳамда Туркия Республикаси давлат архивлари фаолияти билан танишиш ва тажриба алмашиш амалга оширилди.

Мазкур расмий тадбир икки давлат орасида архив соҳасида 2018 йилда имзоланган ўзаро ҳамкорлик юзасидан Баённома доирасида амалга оширилди.

Расмий тадбир доирасида имзоланган АМАЛИЙ ХАРАКАТЛАР РEЖАСИнинг ҳар бир банди ўзаро муҳокама этилиб, амалга ошириш механизмлари келишиб олинди.

Ўзбекистон делегацияси Туркия давлат архивлари, хусусан Туркияда энг йирик ва бой ҳисобланган Усмонийлар архиви фаолияти билан таништирилди.

Шунингдек, жорий йилда Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат архивлари бош дирекцияси билан ҳамкорликда Туркия ва Ўзбекистон давлат архивларида сақланаётган томонлар тарихига оид архив ҳужжатлари асосида тўплам нашр этиш ва халқаро кўргазма уюштириш режалаштирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" Агентлиги

Поделиться