Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Эксперт-криминалистика соҳасида ўзаро тажриба алмашилди
2019-03-17 | Жамият
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи полковник Н.Галипшин Россия Федерацияси ИИВ вакили Е.Федотов ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасининг иккинчи котиби И.Прокопенко билан учрашди.
Учрашув давомида ўқотар қуролларнинг ўқ-гильзатека лабораториялари ва ДНК маълумотлар базаларини жиҳозлаш ва юритишдаги Россия Федерацияси ИИВнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Келгусида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан Россия Федерацияси ИИВ Эксперт-криминалистика маркази билан эксперт-криминалистика фаолиятига оид икки томонлама меморандум имзоланиши имкониятлари юзасидан таклиф билдирилди. Шунингдек, мазкур тадбир жараёнида томонларни қизиқтирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги