Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззах вилоятига Жаҳон банки экспертлари ташриф буюрди

2019-03-15 | Иқтисодиёт

Жиззах вилоятига Жаҳон Банкининг ижтимоий ривожланиш бўйича катта мутахассиси Тарра Шарафуддин, қишлоқ хўжалиги маблағлари ва молиявий инклюзив ҳолати бўйича мутахассис Сонали Чоутхари, маблағларни сарфланиши бўйича маслаҳатчи Анджани Кумарлар ташриф буюрди.

Экспертларни ташрифидан мақсад “Қишлоқ аёлларнинг иқтисодий ҳолатини ўзгартириш” лойиҳаси бўйича бўлди.

Дастлаб, экспертларни вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда меҳмонлар вилоятга ташрифдан асосий мақсадлари хусусида айтиб ўтишди.

Ўз навбатида вилоят ҳокими Э.Салиев ҳам Жаҳон Банкининг ижтимоий ривожланиш бўйича мутахассисларига барча ёрдамда тайёрлигини билдириб ўтди.

Шундан сўнг, Тарра Шарафуддин Жиззах шаҳрида ва Ғаллаорол туманидаги тадбирда, тадбиркорликни очмоқчи бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали иш юритишлари учун бўйича маълумотлар берди.

Делегация Ғаллаорол туманида яшовчи ҳунарманд Астанақулова Гавҳарнинг уйидаги ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишишди.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться