Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Республика олий суди судяларининг Сайёр қабули ўтказилди
2019-03-15 | Жамият
Одил судловга эришиш даражасини ошириш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлашнинг энг муҳим шартларидан ҳисобланади. Суд органлари фаолиятидаги сайёр қабулларнинг ташкил этилиши билан боғлик ўзига хос жиҳатлар ҳудудларда суд муносабатлари жараёнларида кузатилаётган турли муаммо ва камчиликларни ҳал этиш имконини бермоқда.
Республика олий суди судяларининг Бухорода ўтказган сайёр қабулларида фуқаролар ва тадбиркорларнинг жиноят, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича вилоят туман ва шаҳар судлари томонидан қабул қилинган судлов қарорлари устидан шикоятлар ва оммавий ҳуқуқий муносабатларга оид мурожаатлар кўриб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Қабул давомидаги мурожаатларнинг аксариятини фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, суд қароридан норози бўлиш, белгиланган жазони енгиллаштириш, мерос, ҳамда уй-жой масалалари ташкил этди.
Бундан ташқари, ўтказилган сайёр қабул давомида халқимизга хос бўлган инсонпарварлик тамойиллари асосида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 5 нафар маҳкумлар суд залидан озод қилиниб, оиласи, ўз яқинлари бағрига қайтарилди, 1 нафар маҳкумнинг жазо ўташ тартиби енгиллаштирилди.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги