Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Обод қишлоқ” дастури амалда
2019-03-15 | Таълим
Навоий вилояти Қизилтепа тумани ”Ғамхўр”МФЙда жойлашган 23-сонли МТМ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги ПФ-5386-сонли Фармони ҳамда “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3630-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида барпо этилди.
Жорий йил 12 март куни Мактабгача таълим вазири А.В.Шин ва вазирлик ходимлари ушбу масканга ташриф буюриб, муассасадаги таълим жараёни билан танишдилар ва “Илк қадам” дастурининг амалда қўлланилишини кузатдилар. Мазкур муассаса ”БАХТ ТЕКСТИЛ” МЧЖ томонидан ҳомийлик асосида барпо этилди. МТМ қурилишига 1.65 млрд сўм миқдорда маблағ сарфланган. Ушбу МТМ 2019 йил 20 январдан 23-сонли “Настарин” давлат муассасаси сифатида фаолият олиб бормоқда. 60 ўринга мўлжалланган МТМда айни кунда 2 та куни узайтирилган гуруҳлар ишламоқда. Муассасадаги ходимлар сони 18 нафар бўлиб, 7 нафар педагог ходимдан 3 нафари олий маълумотли мутахассислардир. МТМда ҳафтанинг жума кунлари “Илк қадам” ўқув дастури доирасида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилади. Шу кун ота-оналар бу ерда ташкил этилган таълим тарбия жараёнлари ва овқатлантиришни ташкил этиш борасидаги ишларни бевосита кузатишлари мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги