Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Малайзия керамика буюмлари ишлаб чиқарувчилари билан учрашув
2019-03-15 | Иқтисодиёт
2019 йилнинг 15 март куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Элчихонаси томонидан “Clay Industries Sdn. Bhd.” компаниясининг бош менежери Ҳечти Онг билан музокаралар ўтказилди ва санитар-керамика буюмлари ва юқори сифатли чинни идишларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
1920 йилда асос солинган “Clay Industries Sdn. Bhd.” компанияси санитар-керамика буюмлари, черепица ва чинни идишларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари Малайзия ва Буюк Британияда жойлашган. Компания ўз маҳсулотларини Европа ва Жануби-Шарқий Осиёдаги барча мамлакатларга экспорт қилади.
Учрашувда Малайзия компаниясининг мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган кўргазма ва ярмаркаларда ўз маҳсулотлари билан иштирок этиши, шунингдек, бозорнинг маркетинг тадқиқотига асосланган ҳолда республикада экспортга йўналтирилган санитария-керамика буюмлари ва идишларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги