Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Темирйўлчилар халқаро конференцияда

2019-03-15 | Иқтисодиёт

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти делегацияси Эрон Ислом Республикаси пойтахти Техрон шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотнинг денгиз бўйи давлатлари вакилларининг 5-йиғилишида иштирок этди.

Унда Халқаро денгиз ташкилоти, БМТнинг Савдо ва ривожланиш конференцияси, Европа иқтисодий комиссияси, Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий-ижтимоий комиссияси, Осиё тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури вакиллари ҳамда қатор бошқа мамлакатлар юк ташиш бўйича компания ва ташкилотлар қатнашди.

Анжуманда бир қатор халқаро масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди. Жумладан, денгиз транспорти соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи, кемалар қатновини шакллантириш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳудудидаги портлардан биргаликда, оқилона фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, халқаро ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида денгиз ва қуруқликда юк ташиш бўйича алоқаларни ривожлантириш, транзит юкларни ташишда қулайликлар яратиш хусусида сўз юритилди. Каспий денгизи, Уммон ва Форс кўрфази бўйлаб қўшимча транспорт тизимини ташкил этиш ва тараққий эттириш борасида фикрлар билдирилди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 1985 йил ташкил этилган бўлиб, 1992 йилда Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Туркманистон, Қозоғистон давлатлари қатори Ўзбекистон ҳам ташкилотнинг доимий аъзосига айланган.

Манба: “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти

Поделиться