Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – 2030: Олий таълим муассасалари келажагига назар

2019-03-14 | Таълим

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида шу мавзуда тадбир бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси Иннавацион ривожланиш вазирлиги ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда муҳокамалар Ўзбекистон – 2030: Олий таълим келажагига назар масаласи атрофида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Тадбирда Олий Мажлис депутатлари, вазирликлар раҳбарлари, олий таълим муассасалари ректорлари, инновация ва илмий ишлар бўйича проректорлари, хорижий экспертлар, талабалар иштирок этмоқда. 

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов очиб берди ва мазкур тадбир аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди. 

Кун бўйи давом этадиган тадбирда иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда олий таълим истиқболини муҳокама қилишади. 

 

Инобат Аҳатова, УзА

Манба: ЎзА

Поделиться