Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорликда спорт мутахассисларини тайёрлайди

2019-03-12 | Спорт

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети халқаро стандартлар ҳамда кадрлар тайёрлашнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда тегишли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор бермоқда.

Шу билан бирга, университетнинг илмий-педагогик салоҳиятини кўтариш, тизимли асосда педагогик ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда стажировкадан ўтказиш, спорт муаммоларини қамраб олган илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни қўллаб-қувватлаш, таълим жараёнига хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш, шунингдек, таянч докторантлар, докторантлар ҳамда талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Беларусь давлат жисмоний тарбия университети билан меморандум имзолади. Ушбу келишувга асосан 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида қўшма факультет фаолият юритиши режалаштирилган.

Бугун Беларусь давлат жисмоний тарбия университети ректори, профессор Сергей Репкин бошчилигидаги делегация Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига келиб, мавжуд шарт-шароитлар билан танишди.

Шундан сўнг пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида иккала университет ректорлари томонидан жисмоний тарбия, спорт ва туризм соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш, халқаро таълим алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Ҳамкорлик доирасида қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади:

- Жисмоний тарбия, спорт ва туризмнинг кенг миқёсдаги муаммолари бўйича ҳамкорликда халқаро тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда илмий тадқиқотлар ўтказиш;
- Ҳамкорликда халқаро семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
- Ўқув ва илмий-услубий адабиётларни ўзаро алмашиш;
- Томонларнинг манфаатлари доирасида маҳорат дарсларини ўтказиш, маърузалар олиб бориш, профессор-ўқитувчилар таркиби малакасини ошириш мақсадида ўзаро стажировкалар ҳамда талабалар алмашинувини ташкил этиш.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 1955 йилда ташкил этилган бўлиб, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, ушбу таълим муассасасига “университет” мақоми берилди.

Бугунги кунда бу таълим даргоҳида тўртта факультет мавжуд бўлиб, бакалавр босқичида 4 954 нафар, магистратура босқичида эса 70 нафар талаба таҳсил олмоқда. Таълим-тарбия ва ўқув жараёни 293 нафар юқори малакали мутахассислар, жумладан, 21 нафар фан доктори, профессор, 56 нафар фан номзоди, доцент томонидан олиб борилаяпти.
Беларусь давлат жисмоний тарбия университети жисмоний тарбия, спорт ва туризм бўйича малакали мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасаси ҳисобланади. Бу ерда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улкан спорт ютуқлари, оммавий спорт, соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва туризм муаммоларини илмий тадқиқ этишга кенг ўрин берилади.

 

Отабек Эшмаматов, Ёқуб Мелибоев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться