Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши янги вакцинанинг татбиқ этилиши: мақсад ва кутилаётган натижалар" мавзусида матбуот анжумани

2019-03-12 | Соғлиқни сақлаш

12 март куни соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши янги вакцинанинг татбиқ этилиши: мақсад ва кутилаётган натижалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ва БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутасаддилари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти иштирок этади. 
 
Анжуманда бачадон бўйни саратони касаллигининг республикамизда тарқалиши, вирус туфайли юз бераётган ўлим ҳолатлари, олдини олиш чоралари, эмлаш самарадорлиги, янги вакцинанинг мамлакатимизга олиб келиниши, сақланиши, уни татбиқ этиш бўйича тақвимий иш режаси ҳамда тиббий ёрдам сифатини яхшилашга доир масалалар муҳокама қилинади.
 
Матбуот анжуманига мутахассислар, журналистлар, блогерлар таклиф этилади.
 
Қўшимча маълумот учун:
97 754 71 11

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Поделиться