Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Боксчиларимиз шоҳсупага кўтарилди
2019-03-12 | Спорт
Беларуснинг Гомель шаҳрида ёшлар ўртасида афсонавий чарм қўлқоп устаси Алексей Юков соврини учун ўтказилган мусобақада боксчиларимиз 1 олтин ва 3 кумуш медалини қўлга киритди.
Нуфузли турнирда Беларусь боксчиларидан ташқари, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Литва, Украина, Қирғизистон ҳамда Молдовадан келган 250 нафардан ортиқ чарм қўлқоп устаси ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.
60 килограммгача вазн тоифасида рингга кўтарилган Ҳусанжон Каримов финалда беларуслик Димитрий Балковга қарши ўтказди. Вакилимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва олтин медални қўлга киритди.
Финалга қадар ўз вазн тоифаларида муваффақиятли иштирок этган Самандар Зафаров, Мирзабек Мирзахалилов, Комилжон Юсупов каби боксчиларимиз турнирнинг кумуш медали билан тақдирланди.
Ж.Тошхўжаев, ЎзА
Манба: ЎзА