Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг делегацияси билан учрашув

2019-03-11 | Иқтисодиёт

7 март куни Молия вазирлигида Максим Орешкин бошчилигидаги Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2019-2024 йилларга мўлжалланган Иқтисодий ҳамкорлик дастури муҳокама қилинди. Шунингдек, қуйидаги соҳаларда 54 лойиҳа бўйича фаол иш олиб борилмоқда:

• қишлоқ хўжалиги,
• ёқилғи ва энергетика,
• муҳандислик.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳалари доирасида экспорт салоҳиятини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этказиб бериш занжирларини биргаликда оптималлаштиришни кўпайтириш марказлари тармоғини яратиш режалаштирилган.

Давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

Республикамизнинг ишбилармонлари ва аҳолиси учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган тизимли солиқ ислоҳотлари амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон билан Россия ўртасида техник ва маслаҳат ёрдами бўйича ҳамкорликнинг фойдаси қайд этилди.

Мулоқотларни ривожлантириш учун яна бир имконияти сифатида Россия Федерацияси Давлат рўйхатга олиш, кадастр ва картография бўйича федерал хизмати мутахассисларидан ер участкалари ва кўчмас мулк объектларининг кадастрини юритиш ва янгилаб бориш, объектларнинг қийматини моделлаштириш ва натижаларини таҳлил қилиш, уларни тозалаш ва оптималлаштириш заруриятини муҳокама қилиш бўйича ишларни ташкил қилиш эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, Россиянинг ер ва кўчмас мулк объектларини хусусийлаштиришдаги тажрибаси, шунингдек, мулк эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар, шу жумладан, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер харид қилишда тажрибаси муҳимлиги айтиб ўтилди.

Учрашув сўнгида томонлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2019-2024 йилларга мўлжалланган Иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида амалга оширилаётган ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг жадал ривожланиб бораётганини яна бир бор таъкидладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться