Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Туркманистон Ишбилармонлар кенгашининг биринчи мажлисига тайёргарлик кўрилмоқда

2019-03-07 | Иқтисодиёт

2019 йилнинг 6 март куни Туркманистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Элчиси Акмалжон Қўчқоров Палата раиси Оразмырат Гурбанназаров билан учрашди. Учрашувда савдо-иқтисодий соҳадаги Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида ўрнатилган илиқ ва ишончли мулоқот икки томонлама ҳамкорликни турли соҳаларда кенгайтириш учун янги имкониятлар очиши таъкидланди.

Ҳамкорликнинг янги платформаси бўлувчи Ўзбекистон-Туркманистон Ишбилармонлар кенгашининг ташкил этилиши бунинг ёрқин тасдиғидир. Ушбу кенгаш тўғрисидаги битим 2018 йил 23 апрель куни олий даражадаги икки томонлама музокаралар якунига кўра имзоланган эди.

Таъкидланганидек, янги шакл доирасидаги фаолият икки мамлакат ишбилармон уюшмалари ўртасида самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, қўшма конференциялар ва кўргазмалар ташкил этиш, шунингдек, ўзаро савдони ривожлантиришга хизмат қилади.

Учрашув якунига кўра Ишбилармонлар кенгаши биринчи мажлисининг кун тартиби ва бошқа мазмуний жиҳатлари мувофиқлаштирилди ва тадбирни ўтказиш муддати ва жойини қисқа фурсатда аниқлаш бўйича келишувга эришдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться