Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда янги хизмат турлари жорий этилмоқда​

2019-03-06 | Жамият

Бугун барча соҳаларда ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланишга асосий эътибор қаратилмоқда. Албатта, ишнинг унумли бўлиши ва ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олишда бу энг қулай ва замонавий усулдир.

Шунга асосан “Давергеодезкадастр” қўмитаси Жаҳон банки иштирокида “Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизациялаш” лойиҳасини амалиётга татбиқ этмоқда. Унга кўра, кадастр тизимларини модернизациялаш ишларини амалга ошириш бошланган. Бу жараёнда янги хизмат турларини ташкил этишга ҳам катта аҳамият қаратилмоқда. Масалан, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишнинг анъанавий усули ва “KADASTR XIZMATI 2.0” автоматлаштирилган ахборот тизими шулар жумласидан.
 
Бугунги кунда бир марталик умумдавлат акцияси доирасида “KADASTR XIZMATI 2.0” ахборот тизими ишлаб чиқилган. Жорий йилнинг 5 март ҳолатига кўра, Давлат хизматлари марказлари орқали жами 384 254 та ариза келиб тушган. Ижобий якунланган аризалар сони 69 047 та, салбий якунланганлари 40 384 та, тўлов кутилаётган аризалар сони 47 029 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, 197 870 та ариза ўрганиш жараёнида эканлиги маълум қилинган. Ушбу акция жорий йилнинг 1 май санасигача давом этади.
 
Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда «Давергеодезкадастр» қўмитасининг бугунги кун ислоҳотларидан келиб чиқиб, амалга оширилаётган ишлари ҳақида маълумот берилар экан, бунда “Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизациялаш” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари ҳамда унинг амалий аҳамиятига асосий урғу берилди.
 
Унда сўз олган қўмита раиси ўринбосари Ш.Ҳабибуллаев ва бошқалар мамлакатимизда кадастр ҳисобини юритиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, ахборот ресурслари ва тизимларининг тезкор ривожланишини таъминлаш, давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига сифатли интерфаол давлат хизматлари тақдим этишнинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
 
– Бугунги тадбир соҳадаги янгиликларни маълум қилиш билан бир қаторда келгусида қилинадиган ишларни режалаштиришга имкон берди, – деди «Давергеодезкадастр» қўмитаси ҳузуридаги «Геоинфоком» давлат унитар корхонаси директори ўринбосари Дилрабо Дадаева. – Фаолиятимизни янада такомиллаштиришда халқаро тажриба жуда қўл келмоқда. Масалан, Жаҳон банки вакиллари билан ҳамкорликда кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизациялаш борасида бошлаган ишларимиз янада самарали бўлди. Авваллари кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда қоғозбозлик, идорама-идора сарсон бўлишлар кузатилган бўлса, эндиликда рақамли технологиялар асосида кўчмас мулк эгаларининг муаммолари бир зумда ҳал этилаётир. 
 
Анжуманда ​соҳага оид масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 

Н.ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА мухбири

Манба: ЎзА

Поделиться