Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Франциянинг делегацияси “Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмасига ташриф буюрди

2019-03-05 | Иқтисодиёт

“Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмасида Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Виолен де Вильмор​ хоним ҳамда Франциянинг “Бпифранcэ“ давлат инвестиция банки минтақавий бўлими директори жаноб Эммануэль​ Брешард бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Франция томони учрашувда сўнгги йилларда республиканинг иқтисодий ютуқларини, шунингдек, давом этаётган сиёсий ислоҳотларни, бизнес учун қулай муҳит яратилгани ва инвестицион жозибадорликни алоҳида таъкидлади. 

Делегация вакиллари Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди ва тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаштиришни таклиф қилди. Хусусан, ўзбек бозорига француз технологиялари ва ускуналари этказиб бериш масаласи алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашувдан сўнг тўқимачилик саноати соҳасида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун Франциядаги йирик компаниялар ва молиявий институтларни жалб қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Манба: Ўзтўқимачиликсаноат

Поделиться