Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро валюта жамғармаси иқтисодий ислоҳотларни маъқуллади

2019-03-05 | Иқтисодиёт

Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Альберт Егер раҳбарлигидаги миссияси мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланиши ва расмий органлар ишлаб чиққан ислоҳотлар режасини муҳокама қилиш учун Тошкентда бўлди. Миссия ташриф якуни бўйича қуйидаги баёнотни берди:

– Биз 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосланган иқтисодиётни ислоҳ қилишга доир комплекс режаларини маъқуллаймиз, – дейди Альберт Егер. – Ушбу режаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши иқтисодиётнинг сифатли иш ўринлари ташкил қилиш ва барқарор ўсишни таъминлаш қобилиятини сезиларли даражада ошириш имконини беради.
 
Иқтисодий ўсиш ҳақида айтадиган бўлсак, бизнинг фикрларимиз ижобий. Хусусан, юксалишнинг учта асосий кўрсаткичлари Ўзбекистондан кузатилмоқда. Ялпи ички маҳсулот ҳажмини ўсиши, янги иш ўринлари яратилиши ва ташқаридан инвестициялар киритилиши шулар сирасидандир.
 
Яна бир фикрни айтишим керак. 2018 йилда кредитлаш жараёни 50 фоизга ўсган. Бундай юқори кўрсаткич иқтисодиёт учун яхши натижаларга олиб келмаслиги мумкин. Лекин, Ўзбекистон ислоҳотлар даврини бошдан кечираётганини ҳисобга олсак, бу табиий жараён. Лекин, назоратсиз пул бериб бўлмайди. Кўп миқдорда кредит берилиши ва уни ноўрин сарфланиши инфляция хавфини ошириб, нарх-наво ўсишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун кредитлаш жараёнида чегара бўлиши лозим. Айни вақтда бу ҳақида Ўзбекистон ҳукумати билан фикр алмашдик. Тавсиялар бердик. Ўзбекистон ҳукумати албатта бу борада чора-тадбирлар кўрмоқда.
 
Инфляция бўлмаслиги учун олинган кредитларни бозорга сарфлаш эмас, балки моддий кўринишга келтириш лозим. Мисол учун, бино-иншоотлар қуриш, технологиялар яратиш ёки илм учун сарфланиши керак. Шундай қилиб, миссия Ўзбекистон Республикаси Марказий банки яқинда қабул қилган пул-кредит сиёсатини, жумладан, қайта молиялаштириш ставкасини 16 фоизгача ошириш ҳисобидан қатъийлаштириш чораларини ижобий баҳолади.
 
Мазкур фикрлар Халқаро валюта жамғармаси келишуви моддаларининг IV моддаси бўйича консультациялар доирасидаги жамғарма миссияси ташрифи якунларига бағишланган пресс-конференцияда маълум қилинди. Уни Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Марказий банк ташкил этди.
 
Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться