Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизими такомиллашмоқда

2019-03-05 | Таълим

Мудофаа вазирлиги тизимидаги барча олий ҳарбий таълим муассасаларида 2018-2019 ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги якуни бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Мазкур тадбир мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов бошчилигида олиб борилди. Йиғилишда Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси офицерлари, барча олий ҳарбий таълим муассасаларининг бошлиқлари, уларнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосарлари, кафедра ва цикл бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар қатнашди.

Тадбир давомида ҳарбий таълим муассасаларида таълим-тарбиянинг 2018-2019 ўқув йили биринчи ярим йиллиги давридаги таҳлили, ўқув жараёнидаги тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Жумладан, йиғилиш давомида ҳарбий хизматчиларни ўқитиш, уларга таълим бериш, профессионал жиҳатдан қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, педагогик ва илмий салоҳиятини янада юксалтириш, шунингдек, жойларда таълим сифатини яхшилашга тўсқинлик қилаётган бир қатор институционал ва ташкилий муаммолар мавжудлиги таъкидланди.

Шу билан бирга маърузачилар томонидан таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, дунёқараши ва фикрлаш доираси кенг мутахассисларни ҳамда юқори профессионал ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича бир қанча таклиф ва тавсиялар тақдим қилинди.

Манба: ЎзА

Поделиться