Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Венгриянинг Обуда университети билан ҳамкорликда кадрлар тайёрланади

2019-03-04 | Таълим

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти вакиллари Венгриянинг Обуда университетида музокара ўтказди. 

Учрашувда Обуда университети билан таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, қўшма таълим дастурлари асосида магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг малака ва тажриба алмашувини ташкил этиш, ERASMUS+ халқаро кредит мобиллик лойиҳаси ва Венгрия миллий гранти доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.
 
2019/2020 ўқув йилидан “Smart Agriculture” ва “Geoinformatics” мутахассисликлари қўшма таълим дастурлари асосида олий таълим муассасалари ўртасида икки томонлама (Double degree) ва қўшма диплом (Joint degree) дастурлари бўйича кадрлар тайёрлашга келишиб олинди.​

Манба: ЎзА

Поделиться