Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон спорт делегацияси Бутунжаҳон универсиадаси ўйинларида иштирок этмоқда

2019-03-04 | Спорт

Жорий йилнинг 2-12 март кунлари Россиянинг Красноярск шаҳрида Бутунжаҳон қишки универсиада ўйинлари ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли спорт анжуманида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Мусобақада юртимиз шарафини Али Тўхтаев ва Иван Меркушин мураббийлигида Комилжон Тўхтаев (тоғ чанғиси), Дамир Бухарбаев (тоғ чанғиси), Алдиёр Гаипов (тоғ чанғиси), Екатерина Лябина (сноуборд) ҳамда Жасур Маҳмудов (сноуборд) ҳимоя қилмоқда.

Айни пайтда спортчиларимиз мусобақа ўтказилаётган иншоотларда бўлажак баҳсларга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Талабалар Олимпиадаси, дея таърифланадиган Бутунжаҳон универсиада спорт ўйинлари ёки соддароқ қилиб айтганда Универсиада мана 50 йилдирки, аҳамияти жиҳатидан жаҳон спорт аренасида иккинчи халқаро комплекс тадбир ҳисобланади.

Универсиада – Халқаро талабалар спорти федерацияси (FISU) шафелигида талабалар ўртасида, Олимпия циклдан фарқли равишда ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган халқаро мусобақа ҳисобланади. Баҳсларда 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган талабалар ва мусобақа ўтказилаётган йилда диплом олган битирувчилар иштирок этишлари мумкин.

Бу галги Универсиадада қатнашаётган давлатлар сони рекорд даражани қайд этиб, 58 та мамлакатидан 3000 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Талаба-спортчилар биатлон, тоғ чанғиси, керлинг, чанғи пойгалари, сноуборд, конкида фигурали учиш, фристайл, хоккей, тўпли хоккей, чанғида мўлжални олиш ва шорт-трек каби 11 та спорт тури бўйича 76 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун: Красноярск шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон қишки универсиада ўйинлари қишки спорт турлари ривожланган Норвегия, Швеция, Финляндия, Канада ҳамда қишки спорт турлари кенг оммалашмаган Афғонистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Ливия давлатлари вакиллари иштирок этмоқда.

Энг кўп спортчи билан Россия (293 нафар), Швейцария (99 нафар) ва Хитой жамоалари (79 нафар) иштирок этаётган бўлса, Исландия ва Мексика жамоаларида бир нафардан, Лихтенштейндан икки нафар спортчи қатнашмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться