Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жаҳон банки гуруҳининг делегацияси билан учрашув
2019-03-01 | Иқтисодиёт
26 февраль куни Молия вазирлигида Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президент Сирил Мюллер бошчилигидаги Жаҳон банки гуруҳининг (WБ) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Сирил Мюллер, бу лавозимда 2015 йил 1 июлдан ишлаб келмоқда. Бунга қадар, 2011 йилдан 2015 йилгача ташқи ва корпоратив алоқалар бўйича вице-президенти сифатида фаолият юритган.
Меҳмонлар томонидан Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги минтақавий директори Лилия Бурунчук, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори ва вице-президентнинг махсус ёрдамчиси Стивен Джоуи иштирок этдилар.
Учрашув бошида делегация раҳбари республика бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Жамшид Қўчқоровни суверен евробондлар муваффақиятли чиқарилган муносабати билан табриклади.
Учрашувда Сирил Мюллер мамлакатимиз раҳбари билан 2018 йил июль ойида бўлиб ўтган учрашувда Жаҳон банки мамлакатимизнинг иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш соҳасида техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришилгани таъкидлаб ўтилди.
Ҳозирги музокараларда IBL лойиҳалари (давлат молиясини ва давлат корхоналарини бошқаришни кучайтиришга, шунингдек уларни хусусийлаштиришга қаратилган институционал ривожланиш учун кредит) ва DPO (Бозор ислоҳотларини ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича) лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, 2019-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида таркибий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари “Йўл харитаси“ни бажарилиши бўйича Иқтисодий кенгаш фаолияти муҳокама қилинди. Мазкур Кенгаш Президентимиз томонидан 2019 йил 8 январдаги “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ ги Фармони билан ташкил этилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги