Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўз ССПда Туркиянинг “UMY Danışmanlık İç ve Dış Ticaret Limited Şirketi” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2019-03-01 | Иқтисодиёт
Туркиянинг “UMY Danışmanlık İç ve Dış Ticaret Limited Şirketi” компанияси ҳамда Казан саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси аъзолари 2019 йил 25-27 февраль кунлари ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятларини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.
26 февраль куни туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов томонидан қабул қилинди. Туркиялик ишбилармонларга мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда бизнес юритишнинг имкониятлари тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, Палата биносида Туркия ишбилармонларининг маҳаллий тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тадбиркорлар ўртасида ишлаб чиқариш ва савдо соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси