Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Остона шаҳрида Ўзбекистон Элчихонасининг биноси қурилмоқда
2019-02-27 | Сиёсат
2019 йилнинг 26 февраль куни Қозоғистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Остона шаҳрида қурилаётган мамлакатимизнинг бўлажак Элчихонаси бинолари мажмуасини бориб кўрди.
Қурилиш ишлари 2018 йилнинг май ойида Қозоғистон пойтахтининг Олма-ота туманида бошланган эди.
Элчихона берган маълумотларга кўра дипломатик ваколатхона биносининг қурилиш ишларини 2019 йил якунига қадар тугаллаш мўлжалланган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги