Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

2019-02-27 | Сиёсат

2019 йилнинг 26 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг еттинчи раундида иштирок этди.

Америка Қўшма Штатлари делегациясига АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи, Элчи Элис Уэллс раҳбарлик қилди.

Музокараларда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувларнинг сўнгги раундидан кейинги давр мобайнида икки томонлама муносабатлар ривожланишнинг янги босқичига кўтарилгани қайд этилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойидаги АҚШга расмий ташрифи ва унинг муваффақиятли якунлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларда янги саҳифа очди.

Ташриф доирасида 4,8 миллиард доллар қийматидаги икки томонлама ҳужжатларнинг имзоланиши ва амалга оширилишининг бошланиши, ўтган йилнинг кузида “Ўзбекистонда Америка бизнеси ҳафталиги” ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилиши савдо-иқтисодий, инвестицион ва технологик имкониятларни ривожлантириш учун салмоқли салоҳият мавжудлигини тасдиқлади.

Шу куннинг ўзида “Сиёсат”, “Хавфсизлик”, “Иқтисодиёт ва савдо”, “Инсоний мезонлар” кичик гуруҳларининг мажлислари бўлиб ўтди, ушбу тадбирларда икки томонлама муносабатларнинг аниқ масалалари кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться