Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон чемпионати янги чемпионларни кашф қилди
2019-02-25 | Спорт
Пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуида ўзбек жанг санъати бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
Мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан ташриф буюрган 300 нафардан ошиқ спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Мусобақанинг кўргазмали чиқиш баҳсларида Бухоро вилояти жангчилари маҳорат бобида тенгсиз эканлигини исботладилар. Хоразм вилояти спортчилари 2-, Сурхондарё ҳамда Тошкент шаҳри вакиллари 3-ўринга муносиб, деб топилди.
Ж.Алижонов (Сирдарё), А.Султонов (Қашқадарё), Д.Олимжонов (Андижон), А.Исоқов (Тошкент шаҳри), Х.Мухторов (Андижон), О.Аҳролов (Тошкент шаҳри), Э.Эгамбердиев (Андижон), Н.Муҳаммаджонов (Андижон) каби спортчилар ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.
Муҳаммад Амин олган суратлар, ЎзА
Манба: ЎзА