Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда Европа, Шимолий Америка ва Осиё мамлакатлари университетлари иштирокида таълим форуми ўтказилди

2019-02-25 | Таълим

Ўзбекистонда биринчи марта Европа, Шимолий Америка ва Осиё мамлакатларининг 50 дан ортиқ университетлари иштирокида таълим форуми ўтказилди. Тадбирда Германия, Буюк Британия, АҚШ каби давлатларнинг хорижда таълимни тарғиб қилувчи миллий агентликлари ҳамда ўндан ортиқ мамлакатларнинг етакчи университетлари вакиллари иштирок этишмоқда.

BeginGroup бош директори Ольга Гозманнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон университетлари яхши салоҳиятга эга. Мамлакат динамик ривожланаётган, сиёсий барқарор иқтисодиёт ҳамда ёш халқаро таълим хаби сифатида хорижий талабаларда тобора кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Малайзия, Эстония, Латвия, Германия, Швейцария, Польша, Туркия, Чехия, Венгрия, Буюк Британия, АҚШ, Япония олий таълим муассасалари олий ва қўшимча таълим дастурлари, ҳамкорликдаги таълим дастурлари, амалиёт ва малака ошириш дастурларини тақдим этишди.

Шунингдек турли мамлакатлар ОТМлари ўртасидаги халқаро ҳамкорлик, Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг глобал олий таълим бозорига чиқиши, республика университетлари тарғиботи каби масалалар кўриб чиқилди.

“Мазкур форумда иштирок этаётганимиздан жуда хурсандмиз. Бугун жуда кўп талабалар ёнимга келиб, Германияда таълим олиш ва илм-фан йўналишида ҳамкорлик имкониятларига қизиқиш билдиришди. Ўзбекистонга бажонидил яна келамиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаймиз“, - деди StudyinGermany вакили жаноб Саймон Кречмар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться