Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек шифокорлари Германияда энг мураккаб амалиётларни ўтказмоқда

2019-02-22 | Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан “Ўзбекистонда замонавий юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар билан ишлаш учун тиббий ва техник ходимларнинг малакасини ошириш” лойиҳаси доирасида Германияда бўлиб турибди.

Қайд этиш жоизки, ушбу давлат билан тиббиёт соҳасида қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда OPASCA German Oncology Solutions GmbH томонидан 50 миллион евро қийматидаги энг сўнгги технология ва жиҳозлар билан таъминланган, замонавий клиника бунёд этиш ҳамда Германиянинг нуфузли Мангейм университети клиникаси билан ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.
 
Бундан ташқари, германиялик ҳамкорлар билан пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида кўп тармоқли клиника бунёд этиш юзасидан келишув имзоланди. Лойиҳага 100 миллион евро миқдоридаги инвестиция жалб этилади. Қувонарлиси, кейинчалик вилоятларда ҳам немис технологияси асосида ишлайдиган шундай кўп тармоқли клиникалар очилиши режалаштирилган.
 
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги делегациясининг мазкур ташрифи ҳам ривожланиб бораётган ҳамкорлик самарасидир. Делегация аъзолари Германиянинг Гамбург шаҳридаги Албертиний клиникаси шифокорлари билан ҳамкорликда хирургия, урология, гинекология ва онкология йўналишларида роботлаштирилган технологиялар ёрдамидаги мураккаб амалиётларда фаол иштирок этди. Бундан ташқари, маҳорат дарсларида қатнашиб, роботлаштирилган технологияларда ишлаш кўникмаларини ҳам ҳосил қилмоқда.
 
Шунингдек, тиббиёт соҳасида замонавий ускуна ва технологияларни ишлаб чиқарувчи “Philips”, “Dräger”, “Heinemann”, “Weinmann”, “Fresenius”, “Siemens” каби компанияларда бўлиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди. Бундан ташқари, мамлакатимизда қўлланилаётган замонавий технологияларга хизмат кўрсатиш шохобчаларини очиш ва фаолиятини кенгайтириш борасида музокаралар ўтказилмоқда.
 
Чунончи, “Dräger” компанияси беморларни сунъий нафас олдириш аппаратлари ҳамда бемор ҳолатини мониторинг қилиш мосламалари билан дунёга машҳур. Ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилган тиббий ускуналар мамлакатимизнинг олис ҳудудларидаги қишлоқ врачлик пунктларида ҳам мавжуд. Шу боис ушбу компаниялар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиб, юртимизда ўқув хоналарини очиш ва кенгайтириш, мутахассисларимизнинг замонавий технологияларда ишлаш ҳамда сервис хизматларини кўрсатиш кўникмаларини ошириш борасида келишувларга эришилмоқда. Муҳими, ўз малакасини оширган мутахассисларимиз юртимизнинг олис ҳудудларидаги шифокорларнинг ҳам малакасини ошириш юзасидан тренинглар ўтказиши мумкин бўлади.

Манба: ЎзА

Поделиться