Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олимпиячиларимиз Испания йиғинида ғалаба қозонишди

2019-02-22 | Спорт

Шу кунларда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказмоқда.

Кеча олимпиячиларимиз Испания йиғини доирасида иккинчи назорат ўйинида майдонга тушди. Грузиянинг “Локомотив” (Тбилиси) клубига қарши кечган ўйинда Любинко Друлович шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Терма жамоамиз таркибида Бобур Абдухолиқов дублга эришган бўлса, яна бир голга Остон Ўрунов муаллифлик қилди.

Таъкидлаш жоиз, Швейцариянинг “Делемон” клубига қарши кечган дастлабки назорат учрашувида олимпиячиларимиз 2:2 ҳисобида жанговар дурангга эришганди.

“Локомотив” (Тбилиси) жамоасига қарши ўйинда вакилларимиз қуйидаги таркибда майдонга тушди:

Ўзбекистон ОТЖ: Умид Эргашев, Дилшод Саидов, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Илҳом Алижонов, Ойбек Рустамов, Остон Ўрунов, Азиз Амонов, Нурилло Тўхтасинов, Бобур Абдухолиқов, Миржаҳон Мирҳамидов.

Захирадан тушганлар: Абдулла Абдуллаев, Ислом Рашидхонов, Санжар Қодирқулов, Суҳроб Нуруллоев, Аброр Исмоилов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида келгуси йил Таиландда ўтказиладиган Осиё чемпионатига саралаш баҳсларида қатнашади. Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, унда вакилларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.​​

Манба: ЎзА

Поделиться