Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири Жаҳон банкининг делегацияси билан учрашди

2019-02-21 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Давлетов Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича молия, рақобатдошлик ва инновациялар бўйича Глобал амалиёт директори Альфонсо Гарсия Мора бошчилигидаги Жаҳон банкининг делегацияси билан учрашди.

Маълумот учун: миссиянинг мақсади – “Институционал салоҳиятни оширишда техник ёрдам” кредитини ва янги инновацион кредитни тайёрлаш бўйича Жаҳон банки гуруҳининг жорий ва режалаштирилган ишларини муҳокама қилишдир.
 
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини, банк соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. 
 
Мутахассисларнинг фикрига кўра, мавжуд ҳуқуқий тартибга солиш механизмлари ва бозор иқтисодиёти талаблари ўртасидаги мос келмаслик – бозор иқтисодиёти принципларини тўлиқ амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллардан биридир. Инвесторларнинг қарорларига қонунлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бевосита таъсир қилади. Ўзбекистонда бу йўналишда кўплаб ишлар амалга оширилиб, ўзгаришлар давом этмоқда. 
 
Учрашув давомида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида фуқаролик қонунчилигини ислоҳ қилиш назарда тутилганлиги таъкидланди. Энг аввало, бу – иқтисодиётни эркинлаштириш, давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкнинг устувор ролини ошириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва тенг шароитларни яратиш, инвестицион муҳитни яхшилашдир. 
 
Р.Давлетов меҳмонларга мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва вазирликнинг фаолияти, хусусан, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш ва аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш муассасаларини ривожлантириш бўйича тизимли ва изчил чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. 
 
Вазирликка далат бошқаруви самарадорлигини таҳлил қилиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллашни ўрганиш бўйича янги вазифалар топширилди. 
 
Альфонсо Гарсия Мора Адлия вазирлигининг фаолияти билан яхшироқ танишиш имконияти ва қабул қилиш учун миннатдорчиликларини изҳор этди. 
 
У мамлакатда қонун устуворлиги, адолат ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотларни таъкидлади. 
 
Учрашувдан сўнг, мақбул бўладиган ва хайрихоҳлик муҳитида томонлар икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида келишиб олдилар.

Манба: ЎзА

Поделиться