Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маълумотнома

2019-02-20 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарқанд давлат университети ҳузуридаги фалсафа соҳасида Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш ва Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги фалсафа соҳасида Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар ҳамкорликда 2019 йил 30 март соат 10.00 да Қўмита мажлислар залида «Инсон, миллат, тил: тараққиёт масалалари» мавзусида илмий-назарий семинар ўтказишни режалаштирмоқда.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Илмий-амалий тадқиқотлар, методика ва экспертиза бўлими бошлиғи, “Имом Бухорий сабоқлари” ва “Ўзбекистон” журналларининг таҳририят аъзоси, бир қатор илмий кенгашлар аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, Халқаро Туркий Академиянинг Вильгельм Томсен медали соҳиби, фалсафа фанлари доктори, профессор, Халқаро Информатизация Академияси академиги, Турон Академияси академиги Бахтиёр Рахманович Каримов таваллудининг 70-йиллигига бағишланади.

Семинар ишининг йўналишлари: 1) Проф. Б.Р.Каримов илмий ва педагогик фаолияти ҳақида; 2) Глобал эволюционизм ва онтология, гносеология, мантиқ, табиатшунослик фалсафаси масалалари; 3) Илмий-маънавий мерос ва фалсафа тарихи масалалари; 4) Инсон, меҳнат ва жамият фалсафаси масалалари; 5) Этнология масалалари, миллатнинг ойкуменик концепцияси; 6) Тилшунослик масалалари, ўрталаштирилган тиллар, ўртажаҳон тили ва ўртатурк тили концепциялари.

Биринчи йўналиш бўйича мақола берганлар қўшимча равишда яна бир йўналиш бўйича мақола беришлари мумкин.

Семинар иштирокчиларининг маъруза мавзулари ва муаллиф ҳақида маълумотнома (Фамилияси, Исми, Отасининг исми, илмий даражаси, илмий унвони, иш жойи ва лавозими, телефон рақамлари, электрон адреси кўрсатилган ҳолда) 20 мартга қадар қуйида кўрсатилган электрон адрес орқали қабул қилинади. Семинардан сўнг унинг материаллари нашр қилиниши режалаштирилмоқда. Мақола ва тезислар ҳажми 3-8 бет, компьютерда терилган шаклда қабул қилинади (Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда, барча ҳошиялар 2 см., ҳаволалар ҳар бетда пастда алоҳида номерланиб 12 шрифтда келтирилади). Матнлар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида 2019 йилнинг 30 апрелига қадар қуйида кўрсатилган электрон адрес орқали қабул қилинади. Файлнинг номи биринчи муаллиф фамилиясининг лотинча ёзилиши билан айнан бўлиши сўралади.  Мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтириб, қаторнинг ўртасида ёзилади, кейинги қаторга маърузачининг фамилияси ва инициаллари, ундан кейинги қаторга илмий даражаси, илмий унвони, ундан ҳам кейинги қаторга унинг иш жойи ва лавозими ёзилади. Агар муаллифлар бир нечта бўлса кейинги муаллифлар ҳақида маълумотлар худди биринчи муаллиф ҳақида берилган маълумот каби кейинги қатордан берилади. Маъруза матнидан сўнг янги саҳифадан бошлаб муаллиф ҳақида маълумотнома келтирилади ва у мақола ҳажми ҳисобига киритилмайди.

Иштирок масалалари бўйича Мирзаева Мухтабар Ортиқовна (тел: +99893 5655574; электрон адрес: mirzaeva-52@mail.ru) билан боғланиш мумкин. Матнларни электрон почта орқали жўнатмайдиганлар М.О.Мирзаевага матнларининг ва муаллиф ҳақидаги маълумотномасининг электрон файлини ва принтердан чиқарилган нусхасини топширишлари мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Поделиться