Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт муассасаларига 2 миллиард 650,7 миллион сўмлик жиҳозлар тарқатилди

2019-02-20 | Спорт

Мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни тарбиялаш, замонавий спорт иншоотларини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан қабул қилинган дастур ижросини таъминлаш доирасида спорт мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, спорт иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу жумладан, Оролбўйида ҳам ёш авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилиб, ўтган йилда битта болалар спорт иншооти реконструкция қилинди, тўртта спорт иншооти янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда Қорақалпоғистонда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 2 миллиард 607,5 миллион сўмлик жиҳозлар ажратилиб, соҳа мутахассислари иштирокида тарқатилмоқда.

– Мамлакатимизда ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қаратилаётган алоҳида эътибор ўзининг юксак самарасини бермоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси директори Сансизбой Сапарниязов. – Элликқалъа туманидаги ўтган йил реконструкция қилинган, Чимбой, Амударё, Қораўзак туманларидаги янгидан қурилган сузиш ҳавзаларига 62 турдаги 1 миллиард 500,6 миллион сўмлик, Нукус шаҳри, Беруний, Тўрткўл, Хўжайли, Шуманай, Қонликўл, Қўнғирот, Мўйноқ, Нукус, Кегейли ва Тахтакўпир туманидаги 19 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига 1 миллиард 106,7 миллион сўмлик 48 турдаги спорт жиҳозлари билан таъминланди.

– Муассасамизга 46 турдаги 91 миллион сўмликдан ортиқ спорт жиҳозлари берилиши ёш спортчиларни қувонтирмоқда, – дейди Мўйноқ туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Лепесбой Есбергенов. – 2017 йилда маҳаллий бюджет томонидан ажратилган 174 миллион сўмлик жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган мактабимизда болалар спортнинг 8 тури билан шуғулланиб келмоқда. Мана шундай имкониятлар натижасида Турдибой Сейтмуратов кураш бўйича Ҳиндистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Давлат Жумабоев ҳамда Давлат Сейтжанов бокс бўйича, Сабрина Узоқбоева кураш бўйича Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон чемпионатида совринли ўринларни эгаллади. Волейболчи қизларимиздан Гулчеҳра Ибрагимова ҳамда Индира Насратдиновалар Қорақалпоғистон терма жамоаси таркибида Универсиада, “Баркамол авлод” мусобақаларида чемпионликни қулга киритди.

Спорт муассасаларининг янги жиҳозлар билан таъминланиши ёшларимиз ўртасида мана шундай чемпионлар етишиб чиқишига хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться