Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда “Идоралараро мобил гуруҳи”нинг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

2019-02-19 | Жамият

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Мобил гуруҳлар ташкил қилиш йўли билан Ўзбекистонда афғон гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш” бўйича Самарқанд минтақасида ташкил этилган “Идоралараро мобил гуруҳи” томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ҳудудий вакили Ашита Миттал, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори Олим Нарзуллаев, Самарқанд вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Эркин Салихов ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда Самарқанд минтақаси 2018 йилда наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлари таҳлил қилинди. Гиёҳвандлик инсоният келажагига таҳдид солаётган энг хавфли глобал муаммолардан бири экани қайд этилди.

Мамлакатимиз ҳудудида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувини одини олиш борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида жойлашган ДХХ, ИИБ ва Божхона бошқармаларида хизмат олиб бораётган ходимларидан иборат “Идоралараро мобил гуруҳ” тузилиб, мазкур мобил гуруҳнинг марказий Штаби Самарқанд вилояти божхона бошқармаси этиб белгиланди.

Ушбу тузилган “Идоралараро мобил гуруҳ” учун Самарқанд вилояти божхона бошқармаси маъмурий биносида алоҳида хизмат хона ажратилиб, хонада наркотик моддаларнинг ноқонуний айланувини олдини олишда қўлланиладиган барча алоқа ва техник воситалари жамланган.

Бугунги кунда Самарқанд минтақаси қўшни Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон Республикаси билан чегарадош ҳисобланиб, жами 6 та чегара ўтказиш постлари мавжуд (Самарқандда 2 та, Бухорода 3 та, Навоийда 1 та). Мазкур ўтказиш постлари гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олишда фойдаланиладиган барча турдаги замонавий техник воситалари билан жиҳозланган.

Бундан ташқари, чегара божхона постларида гиёҳванд моддаларни қидириш йўналиши бўйича махсус тайёрланган кичик-инспектор кинологлар ўзларига бириктирилган хизмат итлари ёрдамида ҳаракатланаётган транспорт воситалари ва йўловчиларнинг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказиб келишмоқда.

2018 йил давомида Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олиш борасида “Идоралараро мобил гуруҳ” томонидан амалга оширилган ишларга эътибор қаратсак, жами 27,31 кг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари ноқонуний муомаладан олинган.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланувини олдини олиш ҳамда унинг салбий асоратлари тўғрисида жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот-ташвиқот ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Бу эса албатта ижобий натижа беради.

Йиғилишда БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ҳудудий вакили Ашита Миттал тадбир қатнашчиларидан таклифлар қабул қилиб, келгусида амалга оширилиши кутилаётган чора-тадбирларни белгилаб олди. Шу билан бирга Ашита Миттал хоним тадбир ташкилотчиларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.

Тадбир якунида меҳмонларга божхоначилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться