Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ISO/IEC 17025 халқаро стандарти янги таҳрирдаги талабларини сифат менежменти тизимига жорий этишга келишиб олинди

2019-02-19 | Жамият

2019 йил 5 февралдан 7 февралгача Германия Федератив Республикасининг Брауншвейг шаҳрида Давлат метрология муассасаларининг Евро-осиё ҳамкорлиги (КООМЕТ) доирасида Германия Федератив физика-техника институти (PTB) томонидан ташкил қилинган “ISO/IEC 17025 халқаро стандарти янги версиясининг янгиланган талабларини ММИ/МИ сифат менежменти тизимига жорий этиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро анжуманда Ўзбекистон миллий метрология институти бош мутахассиси Марат Юнусов иштирок этди.

Семинарда PTB тренерлари гуруҳи ISO/IEC 17025 “Синов ва калибрлаш лабораторияларининг лаёқатлилигига қўйиладиган умумий талаблар” халқаро стандартининг версиялари ўртасидаги асосий фарқларни таъкидлади. Миллий метрология институтлари ва КООМЕТ иштирокчи-давлатларининг тайинланган институтлари вакиллари фикр алмашиб, стандартнинг янги версиясини жорий этиш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться