Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бошланди

2019-02-19 | Сиёсат

19 февраль куни Тошкентда “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бошланди. 

Нуфузли анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман сўзга чиқди. 
 
– Конференция давлатимиз томонидан белгиланган Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда, – деди А.Комилов. – Минглар йиллар давомида Марказий Осиё ўз географик жойлашуви билан Европани Осиёга, Яқин Шарққа боғловчи кўприк вазифасини ўтаган. 
 
– Бугунги кунда Марказий Осиёда икки томонлама ва кўп томонлама муносабатлар шиддат билан ривожланмоқда, – деди Н.Герман. – Ўтган қисқа даврда Марказий Осиё давлатлари сиёсий иродаси билан минтақада хавфсизликни таъминлаш борасида қатор ташаббуслар ўртага ташланди. Биз ушбу ташаббусларни қўллаб қувватлаймиз. 
 
Конференция Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ташкил этилган бўлиб, унда Афғонистон, АҚШ,Белгия, Буюк Британия, Дания, Эрон, Германия, Грузия, Ҳиндистон,Исроил, Испания, Италия, Қозоғистон, Канада, Миср, Хитой, Кувайт, Озарбайжон, Қирғизистон, Латвия, Малайзия, Нидерландия, Покистон, Полша, Россия, Саудия Арабистони, Таиланд, Туркия, Венгрия, Украина, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Швеция, Япония таҳлилий марказларнинг 100 дан ортиқ вакиллари, шунингдек, Европа Иттифоқи, Шимолий кенгаш, Америка давлатлари ташкилоти, Арктика маслаҳатлашув кенгаши минтақавий тузилмалари, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа инвестицион банки ва бошқа халқаро молия институтлари экспертлари иштирок этмоқда. 
 
Икки кунлик анжуман доирасида минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва хавфсизлик, савдо, транспорт, сувдан фойдаланиш, таълим ва илм-фан соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилинади. 
 
Айни вақтда нуфузли анжуманнинг “Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг янги ўсиш суръатлари – минтақадан нигоҳ” мавзусидаги биринчи ялпи йиғилиши очилди. 
 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​​

Манба: ЎзА

Поделиться