Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республика ишчи гуруҳининг Давлат дастурининг бажарилишини таъминлаш бўйича истиқболдаги вазифаларга бағишланган биринчи семинари Бухорода ўтказилди

2019-02-18 | Жамият

Жорий йилнинг 15 февраль куни вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сонли Фармони билан тасдиқланган 2019 йилдаги Давлат дастурининг Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида белгиланган бандлар ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича истиқболдаги вазифалар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгашида тарғибот-тақдимот семинари ўтказилди.

Унда 2019 йилдаги Давлат Дастурида белгиланган топшириқларни ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлашда тизимли мониторинг олиб бориш механизмларини янада кучайтириш, аҳоли бандлиги ва реал даромадларни изчил ошириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модеренизация қилиш, таълим ва фан соҳасини ривожлантириш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ҳақида республика ва вилоят масъулларининг маърузалари тингланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхаджаев, республика вазирликлар вакиллари, вилоят ҳокими Ўктам Барноев, вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, тегишли бошқарма, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашларининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться