Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Блокчейн ­- коррупцияга қарши инновацион тизим

2019-02-18 | Технологиялар

15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда БМТ тараққиёт дастурининг Инновация ва бошқарув ечимлари лабораториясида кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва аттестатларни текшириш бўйича хизматлар трансформацияси мисолида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига блокчейн технологиясини жорий этиш имкониятлари борасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

БМТ Тараққиёт дастурининг “Давлат бошқарувини самарали ривожлантириш ва рақамли трансформацияга кўмаклашиш” лойиҳасининг миллий консультанти Бунёд Ҳошимхўжаев давлат секторида коррупцияни бартараф этишда блокчейнларнинг аҳамияти ҳақида гапираркан, 2018 йилнинг май ойидан бери бу соҳада қатор ишлар қилингани ҳақида сўзлади.

Лойиҳа жамоаси блокчейн технологиясини тажриба тариқасида мактаб аттестатларини қалбакилаштириш билан боғлиқ фирибгарликларга барҳам бериш ҳамда давлат кадастр идораларида товламачиликка йўл қўймаслик, кўчмас мулк билан ишлайдиган хизматчилар ва мулк эгаларининг ҳисоб ёзувларига ноқонуний ўзгартиришлар киритишларига имкон қолдирмаслик мақсадида блокчейн технологиясини амалиётга жорий этди.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси кадастр ҳисоби ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш тизимида тақсимланган маълумотлар реестрида технологияларнинг афзалликлари ва имкониятларини ўрганди. Бугунги кунда ушбу технология жорий этилиб, амалда қўлланилмоқда. Блокчейн технологияларини жорий этиш кадастр ҳисоби ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги фаолиятнинг ошкоралигини таъминламоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар туфайли бугунги кунда юртимизда коорупцияга қарши қатор чоралар кўрилмоқда. 2018 йили 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахслар коррупцияда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилди. Давра суҳбатида мансабдор шахсларнинг коррупция билан шуғулланишларига имконият туғдирмайдиган тизим яратилиши лозимлиги алоҳида қайд этиларкан, давлат хизматларини такомиллаштириш, давлат муассасаларининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида давлат транзакцияларига блокчейн тизимини интеграция қилишни давом эттириш лозимлигига эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться