Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро конференция тўғрисида

2019-02-18 | Сиёсат

Ташкилий қўмита маълумотларига биноан, 2019 йил 15 февраль ҳолатига кўра 130 га яқин хорижий экспертлар 19-20 февраль кунлари бўлиб ўтадиган «Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этишларини тасдиқладилар. Улар 36 та мамлакат, 9 та халқаро ва минтақавий ташкилотлар, 71 та таҳлилий тузилмалар, 18 та давлат ташкилотлари ва парламентлар вакиллари ҳисобланади.

Конференциянинг ҳамташкилотчиси, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман тадбирда нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Форумда, шунингдек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан, Жаҳон савдо ташкилоти бош директорининг ўринбосари Алан Вулф, АҚШ ташқи сиёсат кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр, Хитой ҳозирги халқаро алоқалар академияси президенти Цзи Чжие, Афғонистон савдо ва саноат вазири ўринбосари Камил Сиддиқий ва минтақа муаммосига ихтисослашган бошқа нуфузли экспертлар ва таҳлилчилар иштирок этадилар.

Конференция пленар ва секцион мажлислар шаклида ўтиши режалаштирилмоқда.

Секцион мажлисларда экспертлар томонидан Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув ва экология, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться